Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 8 август куни БМТ бош котибининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда гуманитар шериклик масалалари бўйича ёрдамчиси Рашид Халиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон ва БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокараларда ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан Қидириш ва қутқариш масалалари бўйича халқаро маслаҳатлашув гуруҳи (INSARAG) ҳамда БМТнинг фавқулодда вазиятларда баҳолаш ва мувофиқлаштириш бўйича гуруҳи (UNDAC) доирасида Ўзбекистон салоҳиятини мустаҳкамлаш чоралари соҳасида алоқаларни ривожлантиришга икки томон ҳам тайёр эканлиги тасдиқланди.
«Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди», — дейилади ТИВ ахборотида.
Изоҳ (0)