• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қурилиш соҳаси ходимларига табрик йўллади

    Ўзбекистонда август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат қурилиш соҳаси ходимларига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Муҳтарам дўстлар! Ҳурматли қурувчилар!

    Сиз, азизларни – мамлакатимизнинг қурилиш соҳасини равнақ топтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизни бугунги касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Мана шу қутлуғ айёмда сизларга ўз номимдан, халқимиз номидан эзгу тилаклар ва чуқур миннатдорлик билдираман.

    Биз сизларнинг тимсолингизда ўз меҳнати билан шаҳар ва қишлоқларимизда, бутун юртимизда янги ишлаб чиқариш корхоналари, муҳим ижтимоий объектлар, муҳташам уй-жойлар, йўл ва кўприклар барпо этиб, ҳаётимизни янада обод, гўзал ва тароватли этиш йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган олижаноб касб эгаларини кўрамиз.

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда, бутун мамлакатимиз каби, қурилиш соҳаси ҳам ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилмоқда.

    Иқтисодиётимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ижтимоий ҳаётимиздаги улкан ўзгаришлар, жумладан, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари доирасида белгилаб олган вазифаларимиз соҳа ривожини мутлақо янгича тарзда, замонавий илм-фан ва инновация ютуқлари асосида ташкил этишни талаб этмоқда.

    Бунёдкорлик йўналишидаги ишларимизнинг миқёси ва кўламини биргина «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида мамлакатимиздаги 159 та туманда 416 та қишлоқни ободонлаштириш бўйича ишлаб чиқилган бош режалар асосида қисқа муддатда 320 та мактаб, 231 та мактабгача таълим, 148 та соғлиқни сақлаш муассасаси ва 77 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари, кўплаб кўча ва майдонлар, жамоат масканларида катта қурилиш ишлари олиб борилаётганида кўриш мумкин.

    Бу борада давлат – хусусий шериклик муносабатлари, қурилиш ташкилотлари ва аҳоли ҳамкорлиги каби янгича фаолият шакллари самарали қўлланаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

    «Обод маҳалла» дастури бўйича 2018 йилда мамлакатимизнинг 148 та маҳалласида таъмирлаш, ичимлик суви, электр, табиий газ тармоқлари, ички йўллар, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланиб, ўзининг дастлабки натижаларини бераётгани барчамизни албатта қувонтиради.

    Бутун юртимизни қамраб олган ана шундай салмоқли ишларда, шунингдек, бу йил намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган 3,5 миллион квадрат метрдан иборат 28 435 та арзон уй-жойларни барпо этишда биз, аввало, сизларнинг профессионал малакангиз, билим ва тажрибангиз, юксак маҳоратингизга таянамиз.

    Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишга бевосита хизмат қиладиган бундай эзгу ишлар ҳақида гапирганда, аҳоли пунктларини қуришда комплекс ёндашув асосида уй-жой, турли бино ва иншоотлар билан бирга ҳудудларда ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, янги истироҳат боғлари ва хиёбонлар, фавворалар, болалар майдончалари ва спорт масканлари бунёд этилаётганини мамнуният билан таъкидлаш лозим.

    2018 йилги Инвестиция дастури бўйича 1 114 та ижтимоий соҳа объектларида кенг кўламли қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Бугунги кунда «саҳродаги мўъжиза» деб эътироф этилаётган Қандим газни қайта ишлаш комплекси, юртимиздаги янги-янги эркин иқтисодий зоналар, саноат ҳудудларидаги йирик объектлар қурилиши, турли коммуникация тармоқлари – буларнинг барчаси сизларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатингиз натижаси эканини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

    Ҳозирги вақтда мамлакатимизда қурилиш материаллари саноати жадал ривожланиб бораётгани ҳам соҳа тараққиётида муҳим рол ўйнамоқда. Биргина уй-жой бинокорлигида фойдаланилаётган сифатли қурилиш материалларининг 95 фоизи маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётгани буни яққол тасдиқлайди. Энг муҳими, бундай ўзгаришлар қад кўтараётган иморатларнинг мустаҳкамлигини ва нархи нисбатан арзонлигини таъминлашга, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

    Айни пайтда замон, ислоҳотларимизнинг ўзи барча жабҳалар қатори ушбу соҳада ҳам янги, янада долзарб вазифаларни олдимизга қўймоқда.

    Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқларни туман марказлари билан боғлайдиган замонавий йўллар қуриш, намунавий лойиҳалар асосида янги боғчалар, мактаблар, оилавий поликлиникалар барпо этиш, бозор инфратузилмаси объектлари ва сервис шохобчаларини кўпайтириш, аҳоли ва пудрат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларини қурилиш материаллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш тизимини йўлга қўйиш, қурилиш бозорини янги инновацион хизматлар билан тўлдириб бориш, соҳа учун юқори малакали қадрлар тайёрлаш каби масалалар биз учун ғоят долзарбдир.

    Ишонаман, қўли гул, азму шижоатли Ўзбекистон қурувчилари бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятларини сафарбар этиб, бундай улуғвор вазифаларни албатта шараф билан адо этадилар.

    Азиз ва муҳтарам қурилиш соҳаси ходимлари!

    Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга файзу барака тилайман.

    Юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизда доимо ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    10.08.2018, 21:01   Изоҳ (0)   18964
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ТИВда БМТ бош котиби ёрдамчиси Рашид Халиков билан учрашув бўлиб ўтди

    10.08.2018, 20:55

    Эркин курашчи Жамшид Кенжаев пичоқланган Aurum 898 тунги клуб ёпиб қўйилди

    10.08.2018, 20:07

    «Тошкентга ҳеч қачон бунча пул берилмаган». Шавкат Мирзиёев 2018 йил 1,5 трлн сўм пойтахт ихтиёрида қолдирилишини эълон қилди

    10.08.2018, 17:41

     Ўзбекистонлик ҳарбийлар «АрМИ—2018» доирасида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этди (фото+видео)

    10.08.2018, 17:28

    Ўзбекистон ОИТСга қарши курашиш марказига янги директор тайинланди

    10.08.2018, 16:51

    Шавкат Мирзиёев Абдулла Қодирийнинг муҳташам ҳайкалини ўрнатиш зарурлигини таъкидлади

    10.08.2018, 16:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.