Рэпер Баста ва қўшиқчи Наргиз Зокирова «Прошай, любимий город» қўшиғи ва унга ишланган клипни тақдим қилди, деб ёзмоқда Afisha Daily.
Қўшиқ ижрочиларнинг туғилган шаҳарлари — Ростов-Дон ва Тошкентга бағишланган. Санъаткорларнинг иккиси ҳам шоу-бизнес учун ватанини тарк этган. Клип видеоси Максим Фадеевнинг YouTube’даги Малфа каналида эълон қилинган.
Аввалроқ, Наргиз оиласида жабр-зулм кўрган аёлларга бағишлаб клип суратга олган эди.
Изоҳ (0)