• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳаж сирларига ишора

    «Muslimaat.uz» муслималар саҳифасида ҳаж сирлари ҳақида мақола эълон қилинди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Muslimaat.uz»

    Фото: «Muslimaat.uz»

    Билинг, ёлғизлик ва ажралишлик билан Аллоҳ хизматида қоим бўлиш орқали Унга етилади. Роҳиблар Аллоҳ (унсини) суҳбатини топиш талабида тоғларда ёлғизликда бўлишарди. Шунинг учун ҳам ҳаж бу умматга роҳиблик этилди.Унинг яна одобларини айтиш мумкинки, ҳожи ўзининг ҳажида Аллоҳ ибодатида бор вужуди билан жам (қоим) бўлиши учун қалбини машғул этадиган олди-сотди ва ҳимматини бузадиган амаллардан ҳамда кўп зебу-зийнатдан холи бўлиши, сочлари чанг-ғуборга беланган, кийимлари тўзиган бўлиши керак.

    Ҳожи, иложи борича, замбил нарвонга минмаслиги лозим, магар узрли бўлса, жоиз (ҳозир ғилдиракли аробалар мавжуд… – тарж.). Шу каби таом ва анжомларини кўтариб юрадиган ҳаммол ёлламаслиги керак, зеро Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устига эски эгар урилган уловда ҳаж этганлари маълум.

    Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят этган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай нақл этилади: «Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳожи билан малоикалар ҳузурида фахрланиб: «Менинг бандаларимга қаранглар! Дунёнинг ҳамма еридан чанг-тўзонга беланиб Менинг ҳузуримга келишди. Сизларнинг гувоҳлигингизда айтурманки, Мен уларнинг гуноҳларидан ўтдим», дейди». Имом Аҳмад «Муснад»ларида ривоят этганлар.

    Аллоҳ таоло Ўз уйини шарафлади ва уни улуғлаб Ўзининг бандалари учун уни тиклади. Атрофини дахлсиз айлади ва амрини машҳур қилиб, шаънини улуғлади. Атрофини ўзининг кенглигига ўхшаган майдон айлади.

    Билинг! Ҳақиқатан ҳам ҳаж афъолларининг ҳар бирида эсловчи учун эслатма, ибрат олувчига ибрат бор. Шу жумладан, сафар учун лозим бўлган зоду-рохилани ҳозирлаш охират учун солиҳ амаллар даркорлигини эслатади. Унга ҳеч бир фойда ҳам бермайдиган, у билан бирга бўлмайдиган риё, шуҳрат йўлида адо этилган фосид амаллардан эҳтиёт бўлишга даъват этади. Бунинг мисоли сафарнинг биринчи кунларидаёқ бузилиб, яроқсиз ҳолга келган ҳўл таомга ўхшайди, бас, унинг соҳиби таомга ҳожати тушган вақтда нима қиларини билмай ҳайронликка тушади. Ҳожи ўз ватанидан узоқлашиб, чўлу биёбонларга киради ва қанчадан-қанча тўсиқлару қийинчиликларга гувоҳ бўлади. Буларнинг барчаси вафот этиши билан дунёдан қиёмат миқотига чиқишини ҳамда дунё ва қиёмат ўртасидаги қўрқинчу даҳшатларни хотирасига келтиради.

    Шунингдек, кийимларини ечиб, эҳром боғлаш вақти унга гўё кафанига кирганини эслатади. Зеро, у Парвардигори ҳузурига дунё аҳлининг кийимидан ўзгача либосда боради. Агар у «Лаббайкаллоҳумма! Лаббайкаллоҳумма!» («Лаббай, эй Аллоҳим! Лаббай, эй Аллоҳим!») деб талбия айтса, ўзининг бу нидоси билан Аллоҳ таолонинг «Одамларга ҳаж этишларига изн беринг» (Ҳаж сураси, 27-оят) деган сўзига жавоб берган бўлади. Ҳажи қабул бўлишини умид этиши ва дуолари мустажоб бўлмаслигидан қўрқувда бўлиши лозим. Шу каби у Ҳарами шарифга етиб келганида азоб-уқубатдан омонда бўлишини ражо (умид) этмоғи ва Аллоҳга яқин бандалар жумласидан ўзгача бўлиб қолишдан, хавф-хатарда бўлмоғи зарур бўлади. Қандай бўлмасин, умид ғолиб келмоғи лозим, зеро, карам умумий, зиёратчининг ҳаққи риоя этилади ва ҳимоя сўровчининг талаби жавобсиз қолмайди. Иншааллоҳ!

    Яна агар Байтуллоҳни кўрса, унинг улуғлигини қалбида (мужассам) ҳозир этади. Зиёратчилар сафида уни ҳам бу муборак ерга еткизгани учун Аллоҳ таолога беҳад шукроналар айтади. Байтуллоҳ тавофи улуғ эканлигини чин дилдан ҳис қилади, зеро, у ибодатдир. Ҳажар ул-асвадни бўса этганида у Аллоҳ таоло тоатига байъат этдим, деб эътиқод қилади. Байъатга вафо этиш борасидаги азиятини ҳам таъкидлайди. Каъба пўшига осилиб, унинг остонасига қалбини босган вақтда гўё ўзини гуноҳкор, Хўжаси ҳузурида паноҳ топгандек, ўзига маҳбуби яқин бўлганидек ҳис этади.Бу ҳақда улардан баъзилари қуйидаги байтларни айтади:

    Байтинг пардалари сендан омонлик белгиси, билдинг,Эй Борий Худо! Ёрдам истовчиларга уларни осиб қўйдинг.Мен этмасман гумон осилган вақтимда уларга,Оташи дўзахдан қўрқиб, яқин этдинг мени оловга,Мана, мен Байтинг ёнидаман, айтган эдинг бизларга:«Байтуллоҳни ҳаж этинглар», дея,Қўшнилар риоясини васият айладинг.

    Шунингдек, ҳожи Сафо ва Марва тоғлари ўртасида саъй этган вақтида уларни тарози палласига ўхшатиши лозим. Ўртасидаги бориб-келишни эса қиёмат аросатига ёки қул ўз хожаси уйи эшигига тез-тез қатнашига ўхшатиши лозим. Бу билан у холис хизматини Унга изҳор этади ва унга раҳмат кўзи билан қарашидан, ҳожатини раво этишда Ундан умидвор бўлади.

    Арофат тоғида қоим бўлган вақтида одамларнинг бир ерда зич бўлиб тургани, уларнинг баланд овозлари, ҳар хил лаҳжадаги сўзлари, турли халқларнинг бир ўринга жам бўлиши ва гуноҳлардан шафоат тилашлари ҳожига қиёмат кунини эслатади.

    Шайтонга тош отган вақтида эса бу билан Аллоҳ амрига бўйин эгишни, қуллик ва бандаликни изҳор этишни, беором нафснинг Аллоҳ амрларини адо этишини лозим деб билади.

    Ҳожи Мадинаи мунавварага Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам зиёратлари учун ташриф этганида, унинг биринчи манзаралари намоён бўлганида бу муборак шаҳарни Аллоҳ таоло Пайғамбарига ихтиёр қилиб, у Зотга ҳижрат этишни амр этганини беихтиёр эсга олади. У Зот алайҳиссаломнинг турбатлари шу ерда бўлишини Аллоҳ ирода этганлигини хотирлайди.

    Сиз ҳам ўз кўнглингизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу шаҳар ерига қўйган муборак қадамлари ўрнини намоён этинг ҳамда у Зотнинг хушу’, таъзим ва тавозуларини ўзингизда тасаввур этинг. Пайғамбар алайҳиссаломнинг равзаларини зиёрат қилмоқчи бўлсангиз, у Зотнинг таъзимларини ва ҳурматларини қалбингизда ҳозир этинг. Хаёлингизга у Зоти шарифнинг мукаррам суратларини келтиринг. Қалбингизда улуғ даражаларини ҳозир қилиб, у Зотга салом беринг. Билингки, у Зоти олийлари сизнинг ҳозир бўлганингиз ва салом берганингизни батаҳқиқ биладилар, зеро бу ҳадисларда вориддир.

    Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Уйларингизни қабрга айлантирманг (яъни суннат ва нафл намозлар ўқиб уларни обод этинг… – тарж.), қабримни ўзларингизга ийдгоҳ қилиб олмангизлар. Менга саловот айтинглар, сизлар қаерда туриб менга саловот ўқисангизлар, албатта, менга етиб келгусидир». Бас, қайси жойда бўлмасин, айтилган саловот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келар экан. У Зот алайҳиссаломнинг муборак равзалари олдида туриб айтилган саловотнинг етиб бориши аълороқ, балки у Зот бу салавот ва саломларни эшитарлар, зеро анбиёлар тирик бўлиб, ўз марқадларида Аллоҳга ибодат этадилар, чунончи бу ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Исро кечаларида маълум бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мусо алайҳиссаломнинг ўз қабрларида Аллоҳга ибодат этаётганларини эшитдилар.

    10.08.2018, 09:01   Изоҳ (0)   76204
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қалбакилаштирилган рухсатномалар, супер контрактнинг супер нархлари: Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов билан суҳбат (видео)

    10.08.2018, 08:42

    9 август кунги тест синовларида салкам 57 минг абитуриент иштирок этди

    10.08.2018, 08:29

    Тошкентдаги «Бўрижар» жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди

    10.08.2018, 08:23

    Элбек Шукуров Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

    10.08.2018, 08:17

    Тошкент шаҳар ИИББга дарахтлар кесилаётгани ҳақида келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув ишлари олиб борилди

    09.08.2018, 23:49

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Владивостокка мунтазам қатновларни йўлга қўяди

    09.08.2018, 23:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.