«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 15 сентябрдан «Тошкент—Владивосток—Тошкент» йўналиши бўйлаб мунтазам йўловчи рейсларини йўлга қўяди.
Миллий авиакомпания матбуот хизматининг қайд этишича, рейслар ҳафтасига бир марта — шанба кунлари Boeing-767 самолётларида амалга оширилади (соатлар маҳаллий вақт билан кўрсатилган):
HY-707 Тошкент 8:30 — Владивосток 20:10HY-708 Владивосток 22:00 — Тошкент 00:40 +1
«Газета.uz»нинг қўшимча қилишича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авваллари ушбу йўналиш бўйлаб парвозларни чартер дастури бўйича амалга ошириб келаётган эди.
Изоҳ (0)