Икки кун ичида — 8—9 август кунлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 102 телефон рақамига дарахтларга шакл бериш ёки уларни кесиш бўйича олиб борилаётган ишлардан хавотирда бўлган тўрт нафар фуқаро мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Барча мурожаатлар бўйича ИИББ ходимлари зудлик билан чоралар кўрди. Учта ҳолатда ободонлаштириш бошқармаси вакиллари томонидан тегишли рухсатномалар тақдим этилди.
Масалан, Чилонзорнинг Е даҳасида қуриб қолган дарахтлар олиб ташланган, шу туманнинг Бунёдкор кўчасида йўл бўйида ўсган дарахтлар тартибга келтирилган.
Юнусобод тумани 11-даҳасида ҳам эски ва шохлари қуриган дарахтлар олиб ташланган. Шу туманнинг Боғишамол кўчасида номаълум шахслар дарахт кесаётгани ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади, у ерда ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилган, холос.
Изоҳ (0)