Сурхондарёда абитуриентдан 2 минг доллар олган шахс жиноят устида қўлга олинди, деб ёзмоқда ЎзА.
Сурхондарёда Ж.О. Термиз давлат университетининг жисмоний маданият факультетига В.С.ни ўқишга киритиб қўйишга ваъда берган. Ж.О. яқин танишлари орқали ижодий имтиҳонлардан яхши баҳолар олиб беришини айтган ва бунинг учун 4 минг доллар сўраган. Ж.О. 2 минг долларни санаб олаётган пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Айни пайтда унга нисбатан ЖК 168 ва 211-моддаларининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ маълумотларига қараганда, аввалроқ Т.Ж. абитуриент қизни Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига киритиб қўйиш эвазига 3 минг 500 доллар олган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)