Урганч халқаро аэропорти 8 август, чоршанба куни ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Дарё»га хабар бермоқда.
Урганч халқаро аэропорти 8 августдан бошлаб маҳаллий қатновларни қабул қилиб, штат режимида ишлашни бошлайди.
Аэропортдан Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига қатновлар 10 август, жума кунидан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Урганч халқаро аэропорти жорий йилнинг 16 июлидан техник сабаблар ва ҳарорат режими сабабли вақтинча ёпилган. Аэропортидан амалга ошириладиган қатновлар Нукус аэропортига вақтинча кўчирилган эди.
Изоҳ (0)