АҚШ 7 августдан Эронга қарши санкцияларни қайта тиклашнинг биринчи босқичини бошлайди. Ушбу санскиялар 2016 йилнинг январида бекор қилинган эди, деб ёзади «ТАСС».
7 август, сешанбадан Теҳрон билан олтин ва бир қатор металлар билан савдо қилиш, унинг миллий валютаси билан операциялар ва давлат қарзига нисбатан чекловлар, шунингдек, Эрон ҳукуматига доллар сотишга тақиқ тикланади.
Бу ҳақда 6 август куни телефон орқали брифингда маълум қилган Америка маъмуриятининг вакили 5 ноябрга белгиланган иккинчи босқич иқтисодиётнинг қайси соҳаларига дахл қилишига аниқлик киритди.
Изоҳ (0)