Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг Висконсин штати Вест-Энд шаҳрида яшовчи 48 ёшли Грег Мантейфель итларга хос бектериялар туфайли қўл ва оёқларидан айрилди, деб хабар бермоқда Fox 29.

Скриншот: YouTube

Скриншот: YouTube

У июнда касалхонага тушган, шифокорлар дастлаб уни грипп билан касалланган деб тахмин қилган. Сўнг қонидан Capnocytophaga туридаги бактерия топилган, у итлар сўлагида учраб, тишлаш ёки яқин алоқа орқали одам организмига тушиши мумкин.

Инфекция эркакнинг организмида қон босими камайишига олиб келган. Қўл-оёқларнинг қон билан яхши таъминланмаслиги натижасида тўқималар нобуд бўла бошлаган, гангрена (қорасон) бошланган.

Бир ҳафтадан кейин қўл-оёқлари кесиб ташланган, кейинроқ қўл кафтлари қисман олиб ташланган. Бу гангренани тўхтатмаган, шу сабабли қўллари билакнинг ўртасигача кесиб ташланган. Шунингдек, эркакнинг бурни ҳам зарар кўрган, уни қайта тиклаш учун пластик операция талаб этилади.

Ушбу инфекция унинг организмида фавқулодда кучли реакцияни келтириб чиқарган. Ити бўлган одамларнинг 99 фоизи ҳеч қачон бундай муаммога дуч келмайди, бу тасодифий ҳолат, дейишди мутахассислар.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди