Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1 сентябрдан бошлаб давлат жамоат эҳтиёжлари учун ерларни олиб қўйиш ҳақидаги қарорга фақат ерлари олиб қўйилиши режалаштирилаётган шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилиб, фойда ва харажатлар баҳолангандан кейингина йўл қўйилади. Бундай тартиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 1 август куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонда белгиланган.

Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»

Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»

Фармонга мувофиқ, олиб қўйилаётган ер участкаларидаги иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва олиб қўйиш оқибатида мулкдорларга етқазилган зарарларнинг ўрни тўлиқ қоплангандан кейин йўл қўйилади.

Жисмоний ва юридий шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг қонунга хилоф маъмурий ҳужжатни чиқариши натижасида етказилган зарари давлат томонидан қоплаб берилади.

Фармон билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш ҳоллари чекланди. Хусусан, эндиликда ерлар фақат қуйидаги ҳолларда олиб қўйилади:

  • ерларни мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари учун, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши учун ажратишда;
  • халқаро келишувларда белгиланган мажбуриятларни бажаришда;
  • фойдали қазилма бойлик конлари аниқланганда ва улар устида иш бошланганда;
  • автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехник марказлар, темирйўл транспорти объектлари, кўприклар метрополитенлар, тоннеллар, энерегтика тизими объектлари ва электр узатиш линиялари, алоқа линиялари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуришда;
  • аҳоли пунктларининг бош режаларида назарда тутилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуриладиган объектларга, шунингдек, қонунлар ва Президенти қарорларида тўғридан-тўғри кўрсатилган бошқа ҳолларда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Андижонда 127 минг нафар ишсиз фуқаро мавжуд. Ҳар йили яна 50 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади” — президент 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 февралдан метан заправкалар фаолияти тикланади
Маҳаллий
Жиззах, Самарқанд, Фарғонада электр тармоғига ноқонуний уланиб, қарийб 250 млн сўм зарар етказган тадбиркорлар ушланди