• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабартини қабул қилди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев меҳмонни самимий қутлаб, Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик юксак суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2017 йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдан буён томонлар биргаликда улкан ишларни амалга оширди ва дастлабки аниқ натижаларга эришилди. Бу даврда банк томонидан Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун умумий қиймати 190 миллион доллардан ортиқ кредит линиялари ажратилди.

    Бугунги кунда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш ва уй-жой қурилиши, энергетика тармоғи ва коммунал хўжалик объектларини модернизация қилиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилмоқда. Шундан умумий қиймати 600 миллион долларгача бўлган лойиҳаларни яқин ойларда маъқуллаш режалаштирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2018 йил сентябрь ойида қабул қилиниши режалаштирилган ЕТТБнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш якунига етмоқда. Бундан ташқари, 2017 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида банк ваколатхонаси ўз фаолиятини қайта тиклади, Ўзбекистон ҳудудларида унинг филиалларини ташкил этиш кўзда тутилган.

    ЕТТБ экспертлари Ўзбекистонда хорижий молиявий институтлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳаётга татбиқ этиш самарадорлигини оширишга қаратилган янги тартибни ишлаб чиқишда фаол иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистонда энергетика секторини ислоҳ қилиш ва қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш бўйича узоқ муддатли дастур устида биргаликда иш олиб борилмоқда.

    Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, уни асосий тармоқлардаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг стратегияларини ишлаб чиқиш, корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётига хусусий инвестицияларни жалб этишга қаратилган янги дастур ва лойиҳалар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сума Чакрабарти Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида ҳамда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича янги босқичда амалга оширилаётган, мамлакатнинг барқарор ривожланиши, аҳоли турмуш даражаси ва сифати ошиши, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи юксалишига хизмат қиладиган ислоҳотлар ва ўзгаришларни юқори баҳолади.

    ЕТТБ президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзаро манфаатли ва самарали минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган ташаббуслари муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлаб, уларни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ЕТТБ Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли янгиланишларни қўллаб-қувватлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли шерикликни янада кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

    01.08.2018, 22:08   Изоҳ (0)   9892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Агробанк»нинг Самарқанддаги бошқармаси бошлиғи Тойлоқ туманига ҳоким бўлди

    01.08.2018, 21:44

    Самарқанднинг Тойлоқ тумани раҳбари Пастдарғом туманига ҳоким этиб тайинланди

    01.08.2018, 20:53

    «Миллий» стадион олдидаги янги кўприк «яқин кунларда» фойдаланишга топширилади (фото)

    01.08.2018, 20:41

    Тест имтиҳонларини интернет орқали кузатиш давомида аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари иш олиб бормоқда

    01.08.2018, 19:30

    Тошкентда Ўзбекистон ва Япония ишбилармонларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди

    01.08.2018, 19:17

    Ўзбекистон АКТ вазирлиги Саудиянинг Ажлан & Брос. компанияси билан ҳамкорлик қилади

    01.08.2018, 18:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий африкалик рассомнинг картинаси 13,6 млн долларга сотилди ва дунёдаги энг қиммат асарга айланди

    Лайфстайл | 19 май, 16:02

    Россия Финляндия чегарасида ҳарбий фаолликни кучайтирди — NYT

    Дунё | 19 май, 15:54

    Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари сифатини назорат қилишни топширди

    Ўзбекистон | 19 май, 15:43

    Пенальтилар, мезбонлар мағлубияти ва мустаҳкамланган мавқе: “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 19 май, 15:41

    Ўзбекистонда умра хизматини лицензиясиз реклама қилган яна 4 та туроператор жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 19 май, 15:31

    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар

    Реклама | 19 май, 13:30

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    Дунё | 19 май, 15:00

    “Замон талаби шу”. Актриса Нозанин Ғаффорова профессионал актёрларнинг блогерлик билан шуғулланаётгани ҳақида

    Шоу-бизнес | 19 май, 14:53

    Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди

    Ўзбекистон | 19 май, 14:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.