• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгарди?

    2018 йил 1 августдан бир қатор қонун ҳужжатларидаги айрим нормалар кучга киради. Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали уларнинг айримлари билан қисқача таништирди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    1. 2018 йил 1 августдан республика ҳудудлари кесимида аҳолига суюлтирилган газни сотишнинг ягона чакана нархи 800 сўм этиб белгиланади. Бу ҳукуматнинг 2017 йил 29 декабрдаги қарорида назарда тутилган. Бу кунгача суюлтирилган газ нархи ҳудудлар кесимида 500 сўмдан 720 сўмгача белгиланган эди.

    2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаси ошириш фаолияти билан бугундан бошлаб нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар шуғулланиши мумкин.

    3. 2018 йил 1 августдан қуйидаги ташкилотлар тугатилади:

    • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси;
    • Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси;
    • Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси;
    • «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси;
    • «Ўздавуруғназоратмарказ» қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази;
    • «Ўзстандарт» агентлигининг «Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш «Сифат маркази» давлат корхонаси.
    4. «Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ эндиликда гриппнинг оғир шаклларига ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни юқтирганликда гумон қилинаётган шахсларга ушбу вирус турлари бўйича мажбурий ташхис қўйиш бўйича норма бугундан кучга кирди.

    5. 2018 йил 1 августдан бошлаб штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорда белгиланади.

    6. 2018 йил 1 августдан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни тадбиркорларга бириктириб бериш фақат танлов асосида, нол ставкадан бошланувчи электрон аукцион йўли билан E-ijro Auksion ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади.

    7. Бугундан юртимизда давлат рўйхатидан ўтказиш учун юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда амалга оширилган, дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари тан олинади (рўйхатдан ўтказиш шарт бўлмайди). Илгари дори воситалари албатта юртимизда қайта давлат рўйхатидан ўтиши шарт эди.

    8. Ташқи миграция соҳасида ҳам ўзгаришлар бўлади. Жумладан, бугундан бошлаб:

    • хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилинади;
    • хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади, бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.
    9. 2018 йил 1 августдан қуйидагиларни назарда тутувчи марталик субсидиялар берилишини назарда тутадиган ишсизлик бўйича суғурталаш тизими жорий этилди:
    • аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаш учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида пул тўланади;
    • аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни квоталанган иш ўринларидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга — ҳар бир қабул қилинган ходим учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида пул тўланади;
    • аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган иш берувчилар харажатларини молиялаштиришга учун ҳар бир ходим учун энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида пул тўланади.
    10. Бугундан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги норма кучга кирди. Албатта бунинг учун тегишли рухсатномани олиш зарур.

    11. 2018 йил 1 августдан айрим соҳа вакилларининг иш ҳақлари оширилади.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи миқдори 2 баравар оширилади.

    Бундан ташқари «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга биноан белгиланган судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига ойлик иш ҳақини ошириш бўйича белгиланган нормалар ҳам бугундан кучга киради.

    12. 2018 йил 1 августдан бошлаб солиқ органлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

    Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизмат олиб бораётган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга ҳам лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш тартиби ҳам кучга кирди. Бунинг учун мазкур ходимлар патруллик ҳудудида оғир ва ўта ўғир жиноятларга бевосита чек қўйиши, уларни аниқлаши, тергов ва суддан яширинган шахсларни ушлаши лозим.

    01.08.2018, 16:17   Изоҳ (0)   85525
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда икки синглисини уриб, тан жароҳати етказган ака қўлга олинди

    01.08.2018, 16:05

    Адлия вазири Русланбек Давлетов Ping Pong Global Limited компанияси вакиллари билан учрашди

    01.08.2018, 15:52

    Халқ таълими вазирлиги ягона мактаб формаси жорий этилиши чўзилиб кетганига изоҳ берди

    01.08.2018, 15:41

    Бугун Самарқанднинг 3 та туманида навбатдан ташқари сессия бўлиши кутилмоқда

    01.08.2018, 15:17

    2 август куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади

    01.08.2018, 15:05

    Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги каналлар чиқиндилардан тозаланди (фото)

    01.08.2018, 14:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.