31 июль куни Адлия вазирлигида вазир Русланбек Давлетов ва вазирлик ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев Ping Pong Global Limited компанияси вакиллари Жайн Сиддхартха ва Вахид Алимирзай билан учрашди. Бу ҳақда адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Меҳмон Ping Pong Global Limited компанияси фаолияти, компаниянинг йигирма йилдан буён глобал савдо билан шуғулланиши ва қуйидаги соҳа объектлари қурилишига инвестиция киритиши тўғрисида маълумот берди:• Жамоат ташкилотлари ва жамоат хизматлари марказлари;• Госпиталлар/меҳмонхоналар;• Тижорат ва турар жой лойиҳалари;• Мактаб ва коллежлар.
Учрашув доирасида давлат хизматлари марказларини қуришнинг турли жиҳатлари муҳокама этилди. Жумладан, сармоядорлар ҳуқуқларининг кафолатлари, давлат хизматлари марказлари қурилишининг тахминий нархлари ва ҳаражатлари каби саволлар кўтарилди. Шундан сўнг сармоядорлар Ўзбекистонда давлат хизматлари марказлари қурилиш объектларига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвестиция киритишга тайёр эканликларини билдирди.
Изоҳ (0)