Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 1 август куни ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилаётган «Ўзэкспомарказ»га ташриф буюрди. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.
Арипов тест синовлари ўтаётган павильонларда бўлиб, кузатув жараёнлари билан танишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бош вазир ўтган йили ҳам ушбу марказда бўлиб ўтган Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонларида бўлган эди.
Ўзбекистонда 1 августдан 15 августгача бўлиб ўтаётган олийгоҳларга кириш тест синовларини биринчи марта тўғридан-тўғри эфир орқали кузатиш мумкин.
Изоҳ (0)