31 июль—1 август кунлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистонда ташриф билан бўлади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Банк раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бош вазир ўринбосарлари Сухроб Холмуродов, Алишер Султонов ва Жамшид Қўчқоров билан учрашади.
Ташриф чоғида ЕТТБ президенти хусусий компаниялар билан бир қатор кредит битимларини, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамжиҳатлик ҳақида бир нечта меморандумларни имзолайди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва ЕТТБ меморандумлари энергетикани ривожлантириш ва энергия самарадорлигини оширишга маблағларни инвестиция қилиш масалалари, шунингдек, капитал бозорларини хусусийлаштириш ва ривожлантириш масалалари бўйича кўмак кўрсатишга қаратилган.
Изоҳ (0)