Мадриднинг «Реал» клуби «Лестер» ҳамда Англия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Ҳарри Магуайрни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатларни бошлади, деб хабар беради FootballHD.
«Реал» Ҳарри учун «Манчестер Юнайтед» билан кураш олиб боришига тўғри келади. Сабаби, Жозе Моуриньо Магуайрни анчадан бери ўз жамоасида кўришни хоҳлаб келмоқда.
Мадридликларнинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги эса ўз тактик схемаларидан Ҳарри муносиб ўрин эгаллашига ишонмоқда.
Ҳозирда «Реал» марказий ҳимоясида Рафаэль Варан ва Серхио Рамос, баъзан эса Начо ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)