Халқаро чемпионлар кубоги доирасида Каталониянинг «Барселона» жамоаси Лондоннинг «Тоттенҳэм»ига қарши кураш олиб, пенальтилар сериясида ғолиб бўлди.
Мазкур ўйинда каталонияликларнинг икки ярим ҳимоячиси — Андре Гомеш ва Денис Суарес жароҳат олди. Клуб шифокорлари томонидан футболчиларга ташхис қўйилиб, уларнин сафга қайтиши учун талаб этиладиган муддат маълум қилинди.
Унга кўра Андре Гомеш 2 ой майдонга туша олмайди, Денис Суарес эса жароҳат сабаб 3 ҳафтани ўтказиб юборади.
Иккала футболчи ҳам жамоа билан хайрлашиб, АҚШдан Испанияга жўнаб кетди.
Изоҳ (0)