Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Мудофаа доктринасининг ижроси муҳокама қилинди. Шунингдек, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси эшитувида Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида Президент томонидан белгилаб берилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиш жараёни таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Мудофаа доктринаси барча мамлакатлар билан муносабатларни халқаро ҳуқуқ нормаларини инобатга олган ҳолда, тенг ҳуқуқлилик ҳамда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, барча низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш асосига қурилган.
Тадбирда парламент ва вазирлик олдида турган вазифалар муҳокама қилиниб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Хавфсизлик кенгаши мажлисида вазирлик ва идоралар томонидан шартнома лойиҳаларини келишиш муддатлари ўтказиб юборилаётгани, ҳарбий хизматчилар учун қурилаётган уй-жойларда муҳандислик ва пардозлаш ишлари ўз вақтида якунланмагани каби муаммолар айтиб ўтилди.
Эшитувда ҳарбий хизматчилар учун уй қураётган ташкилотлар устидан парламент назоратини амалга ошириш, вилоятлар марказларидаги «Ҳарбий ватанпарварлик боғлари»ни қуришни жадаллаштириш, вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмалари ишини фаоллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Изоҳ (0)