Арманистоннинг собиқ президенти Роберт Кочарян 2008 йил 1 март намойишларини бостириш иши бўйича 2 ойга қамоққа олинди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ереваннинг биринчи инстанция суди Арманистон махсус тергов хизматининг Роберт Кочарянни ҳибсга олиш ҳақидаги даъвосини қондирди.
Эслатиб о ‘тамиз, Роберт Кочерян (1998-2008–йилларда Арманистон президенти) конституцион тузумни ағдаришда айбланмоқда. Арманистон собиқ етакчисига 2008 йил 1 март куни бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейинги намойишларни бостириш иши бўйича айб қўйилган. Шу пайтга қадар Кочерян тергов ишида фақатгина гувоҳ сифатида қатнашган.
Изоҳ (0)