Англиянинг «Эвертон» жамоаси «Уотфорд»дан бразилиялик ярим ҳимоячи Ришарлисонни сотиб олганини эълон қилди.
Футболчи «Эвертон» билан беш йиллик шартномага имзо чекди. Ришарлисон янги клуби сафида 30-рақамда тўп суради.
Қайд этилишича, «Эвертон» 21 ёшли футболчи учун 50 миллион фунт стерлинг тўлаган.
Маълумот учун Ришарлисон ўтган мавсум АПЛда 38 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)