• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Избоскандаги қаровсиз ерларнинг уволи тутмайдими?

    Андижон вилояти, Избоскан туманидаги, Янгизамон массивидаги қаровсиз ерларни кўриб, фойдаланилмай турган ерларнинг уволи тутмайдими, деб юборгингиз келади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мазкур ҳудуддаги муқаддам 5 минг бош чорва молларига мўлжалланган бинолар нега қаровсиз? Бу ердаги чорва қаерда?

    «Мангуберди» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Нурулло» фермер хўжалигига тегишли бу ерлар, аҳолининг айтишича, салкам 10 йиллардан буён қаровсиз аҳволда ётибди. Туб аҳоли бир пайтлар бу ерда мол боққан, баъзилари шу фермер хўжалиги ерларида ишлаган. Шунинг ҳисобига рўзғорини тебратган.

    Бугун фермер хўжалиги ҳисобидаги бинолар бузилиб, яроқсиз ҳолда фойдаланилмай турибди. Ферма ишлаб турган кезларда ишчилар учун ён-атрофда уй-жойлар қуриб берилган. Айни вақтда фермер хўжалиги ерлари атрофида яшайдиган аҳоли сони 900 дан ошади. Бир вақтлар оиласини иқтисодий таъминлаб юрган аҳолининг аксарияти ишсиз.

    Аслида мазкур ферма учун мўлжалланган биноларга эга ушбу ҳудуд аҳолининг доимий эътиборида бўлиб келган. Мутасадди ташкилотларга мурожаатлар ҳам қилинган. Аммо натижа қувонарли эмас. Вайронага айланган ўнга яқин бинонинг бузиб олинган материаллари йўқ. Ундан ким фойдаланган, ёки нима мақсадда бузгани маълум эмас. Тайёр иншоотлар талон-тарож қилинишига мутасадди ташкилотлар панжа ортидан қараб келмоқда.

    Авваллари ариқ-қувурлардан чорва ичиши учун сув келарди. Ҳозирда улар бузиб ташланиб, қувурлар изсиз йўқолган. Ачинарлиси шундаки, ерга эгалик қилаётганларнинг эътиборсизлиги туфайли қаровсиз ерлар чиқиндихонага айланмоқда. Бу аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.

    Бундан ташқари, фермернинг ферма бинолари жойлашган ерлари аҳолига уй қуриш учун сотилган. Буни ўша ерда истиқомат қилаётган аҳоли йиллар давомида маош ололмагани боис иш ҳақига ҳисоблаб олган.

    Ферма биноси жойлашган жой, барча қулайликлар, имкониятларга эга ҳудуд тахминан 10 гектардан зиёдни ташкил этади. Ҳозирда салкам шунча ҳудуд қаровсиз, фойдаланилмай ётибди.

    Бу ердан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар ҳам бор. Аммо уларнинг талаби эътиборсиз қолдирилмоқда.

    «Нурулло» фермер хўжалигининг умумий майдони тахминан 300 гектардан зиёд. Фермерликдаги моллари 120 гектарга мос бўлгани боис ушбу фермер хўжалигининг ерлари мақбуллаштиришга оид режага тушган эди. Натижада туманда ушбу ҳудуддаги ерларни қисмларга бўлиб, шоличилик, ғаллачилик, пахта экинлари ва чорвачиликка ихтисослаштириш бошлаб юборилган. Туманда юқоридаги қарор асосида ўтказилган тендерда ўша вақтдаги 180 дан зиёд лойиҳа доирасида фермерликка ихтисослашган бизнес лойиҳаси билан фуқаро Хожиакбар Камолов ҳам иштирок этган.

    Битта тендер йўналишининг 5 лойиҳасида кўплаб талабгорлар иштирок этган. Х.Камолов тендерда 16,5 гектар майдондан фойдаланиш учун ҳуқуқни қўлга киритган эди. Тумандан тендерни ташкил этиш жараёнида иштирок этган мутасаддиларнинг 2015 йил 2 декабрдаги (822-К) қарори асосида вилоят ҳокимининг ўша йили 20 декабрда (313-К) мазкур тендер хулосасини тасдиқловчи қарори чиққан. Шу йил декабрь ойида туман ҳокими билан ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи узоқ муддатли ер ижара шартномаси тузилган. Барча ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилган.

    Х.Камолов тендерда ғолиб бўлгач, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, 20 нафар аҳолини доимий иш билан банд қилишидан ўзи ҳам хурсанд эди. Аммо натижа у кутгандек бўлиб чиқмади. Экин экиш даврига келиб, у фойдаланиши керак бўлган ер устида жанжаллар бошланди. Ерга эгалик қилган собиқ «Нурулло» фермер хўжалиги раҳбарлари норозилигини очиқчасига намойиш қилиб, ёш фермерга таҳдид қила бошлади. Натижада мутасаддилар томонидан ер собиқ эгасига яна қайтариб берилди.

    Шу ўринда савол туғилади. Нега? Қайси ҳужжат ва қонунлар асосида у бундай ҳуқуққа эга бўлди?

    Шу ерда истиқомат қилувчи аҳолининг фикрича, фермер хўжалигига қарашли ерларнинг кўп қисми анчадан буён қаровсиз ва фойдаланилмай турибди. Тўғрироғи, бу ерлардан белгиланган мақсадда эмас, балки турли мақсадларда фойдаланиб келинган. Яна савол туғилади: ердан олинаётган даромад халқ фаровонлиги учун давлат ҳисобига тушаётганмикин?

    Ёш фермерда туман ҳокимлиги, тендер ўтказган мутахассислар, қолаверса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўп бор мурожаат қилганини тасдиқловчи ҳужжатлар бор. Аммо ишлайман, юртим ривожи, иқтисодий тараққиёт учун ҳисса қўшаман, деган ташаббускор йигитнинг шаштини қайтариб, унга сунъий тўсиқлар қўйилган.

    Шундан сўнг Х.Камолов тумандаги муаммо ва камчиликларни ўрганишга келган вилоят ҳокимига ўз муаммосини сўзлаб берган. Уни диққат билан тинглаган ҳоким туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган (прокурор) мутахассисига бу иш ижобий ҳал этилиши юзасидан кўрсатма бергач ҳам орадан салкам бир йил ўтсада, бу масала ҳамон ечимини кутиб ётибди. Натижада ёш фермер — аҳолига иш ўрни яратаман, деб жон куйдириб юрган ташаббускор фуқаро ишсиз қолмоқда.

    Инсон қадри улуғланадиган, унинг манфаатлари ҳимоя этиладиган юртда нега унинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилди? Унга ўз еридан фойдаланиши учун имконият берилмади? Қўлида ерга эгалик қилишга оид ҳужжатлари бўлса-да, у собиқ ер эгаси томонидан ушбу ерлардан мажбуран чиқариб юборилганини қандай изоҳлаш мумкин?

    У қайсики ташкилотга мурожаат қилса, ҳужжатлар ўрганилмай туриб, «хўжакўрсин«га кўрилган иш доирасида унинг ҳуқуқлари яна поймол этилаверган. Агар бу иш доирасида ҳужжатлар ўрганиладиган бўлса, кўплаб ўз лавозимини суиистеъмол қилган мутахассислар томонидан тайёрланган қарорлар сохталиги аён бўлади.

    26.07.2018, 23:40   Изоҳ (0)   19956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия, Хитой ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларига айнланди

    26.07.2018, 23:18

    Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолияти танқид қилинди

    26.07.2018, 22:55

    Тошкент давлат шарқшунослик институтида ҳам махсус сиртқи бўлим очилди

    26.07.2018, 22:07

    Тошкентда янгича кўринишдаги ўриндиқ ва урналар пайдо бўлади

    26.07.2018, 21:11

    Ўзбекистонлик қиз «МДҲ гўзали — 2018» танловида иштирок этмоқда

    26.07.2018, 19:45

    Қашқадарё вилоятида МИБ ходимига пора бераётган фуқаро қўлга олинди

    26.07.2018, 18:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.