2018/2019 ўқув йилида Тошкент давлат шарқшунослик институти бакалавриат босқичида таҳсил олишни истаганлар учун сиртқи таълим шакли очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сиртқи таълим шаклида шу йилнинг ўзида жами 100 нафар талаба ўқиши мумкин. Маълум бўлишича, қабул қилинган талабаларнинг 75 нафари ўзбек тилида ташкил этиладиган гуруҳларда, 25 нафари рус тилидаги гуруҳларда таҳсил олади.
Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича), жаҳон сиёсати, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакацҳунослик: Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакацҳунослик: Жануби-Шарқий Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатлари таълим йўналишларининг барчасига 25 нафардан талаба ўқишнинг сиртқи таълим шаклида қабул қилинади.
Сиртқи таълимда ўқиш барча номзодлар учун тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ҳужжатлар 31 июлгача қабул қилинади.
Изоҳ (0)