Вашингтонда Путиннинг ташрифи борасида ҳозирча аниқ тўхтамга келинмади, дея АҚШ давлат департаменти маълум қилган. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Россия президентининг ёрдамчиси «ТАСС»га берган маълумотларга қараганда, икки мамлакат етакчилари ўртасида кенг миқёсдаги музокаралар ўтказиш таклифи АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтондан чиққан. Учрашувга амалий тайёргарлик кўриш тадбирлари ҳозирча бошланмаган.
АҚШ вакиллар палатасида Путин мамлакатга ташриф буюрган тақдирда ҳам унга Конгрессда нутқ сўзлаш имконияти берилмаслиги, Вашингтоннинг иттифоқчиларигина бу ваколатга эгалиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)