Ла Лига. «Барселона» ва «Реал»нинг 1-турдаги рақиблари маълум бўлди
Испания Ла Лигаси 2018/19 йилги мавсумининг биринчи туридан ўрин олган ўйинлар жадвали маълум бўлди. Янги мавсум 18 августда бошланади.
Унга кўра 1-турда «Барселона» ўз майдонида «Алавес»ни қабул қилса, «Реал Мадрид» эса «Хетафе»ни имтиҳондан ўтказади. «Атлетико Мадрид» ва «Валенсия» жамоалари эса турнинг марказий ўйинида ўзаро тўқнаш келади.
Ла Лига
1-тур беллашувлари
18—19 август
«Атлетик» – «Леганес»
«Бетис» – «Леванте»
«Сельта» – «Эспанол»
«Эйбар» – «Уэска»
«Жирона» – «Валядолид»
«Райо Вальекано» – «Севилья»
«Барселона» – «Алавес»
«Валенсия» – «Атлетико»
«Реал» – «Хетафе»
«Вильярреал» – «Реал Сосьедад»
Шунингдек, янги мавсумдаги «Эль-Класико» саналари ҳам маълум. «Реал» ва «Барселона» 10-тур ўйинлари доирасида 28 октябрь санасида «Камп Ноу»да тўқнаш келса, жавоб ўйини иккинчи давранинг 26-турида 3 март санасида «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)