Бугун, 24 июль санасида футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 18-тури доирасида яна 3 та беллашув бўлиб ўтди.
Одатга кўра кун тақвимидан 3 та учрашув ўрин олганди.
Дастлабки ўйин Жиззахда «Сўғдиёна» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасида кечиб, мазкур ўйинда томонлар голсиз дурангга имзо чекди.
Иккинчи учрашув эса Фарғонада «Нефтчи» ва «Қизилқум» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Беллашув тақдирини 62-дақиқада меҳмонларнинг туркманистонлик легионери Артур Геворкян томонидан киритилган гол ҳал этди. «Нефтчи» эса навбатдаги мағлубиятни ўз майдонида қабул қилиб олди.
Турнинг сўнгги ҳамда марказий ўйини Тошкентда бўлиб ўтди. «Бунёдкор ўз майдонида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини қабул қилди. Учрашувда ҳисоб 32-дақиқада наманганликлар ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов томонидан очилди. 38-дақиқада эса яқиндагина катта футболга қайтарилган Дилшод Аҳмадалиев ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида эса «Бунёдкор» легионери Филип Раевац жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа 18-тур беллашувлари ҳам якунига етди.
Pepsi Суперлига
18-тур беллашувлари
24 июль, сешанба
Изоҳ (0)