«Барселона» Франциянинг «Бордо» клуби ярим ҳимоячиси Малкомни сотиб олганини эълон қилди.
Каталонияликлар бразилиялик учун «Бордо»га 41 миллион евро тўлашга рози бўлди. Яна бир миллион евро эса бонус сифатида берилиши назарда тутилган.
Қизиғи, Римнинг «Рома» жамоаси 21 ёшли футболчи билан келишувга эришганини кеча эълон қилиб улгурганди. Бироқ «Барселона»нинг футболчига бўлган қизиқиши мазкур трансфернинг барбод бўлишини таъминлади.
Малком ўтган мавсум «Бордо» сафида 38 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширди. Шу билан бирга Лига 1 да мавсумнинг энг чиройли голига муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)