ИШИД Канаданинг Торонто шаҳридаги отишма учун жавобгарликни зиммасига олди. Отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна 12 киши жароҳатланган эди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Отишмани уюштирган шахс ИШИД аскарларидан бири эди. У ИШИДнинг коалиция мамлакатлари фуқароларига ҳужум қилиш даъватига амал қилган», — дейилади ИШИД баёнотида. У 25 июль, чоршанба куни «Амак» тарғибот порталига жойлаштирилган.
Канада полицияси отишмани 29 ёшли Файсал Ҳусайн амалга оширганлигини аниқлади. Ҳусайн оиласининг сўзларига қараганда, у болалигидан жиддий руҳий муаммолардан азият чекиб келган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)