• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контракт пулини камайтириш бўйича таклифлар билдирилди

    2018—2019-ўқув йилидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт суммасининг оширилиши (Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сонли баённомаси иловасига биноан, янги ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича бир нафар талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдори 8 миллион 293 минг 500 сўмдан 11 миллион 58 минг сўмгача этиб белгиланди) ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди, дейилади «Маърифат» газетаси сайтида эълон қилинган мақолада.

    Фото: «Ма’rifat.uz»

    Фото: «Ма’rifat.uz»

    Шундан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий веб-саҳифаси ҳамда Telegram-каналида масалага шарҳ берилди. Шарҳда келтирилишича, олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатларининг асосий қисми, яъни 91 фоизи иш ҳақи ва стипендия тўловлари учун сарфланади. Шу жиҳатдан тўлов-шартнома асосида ўқитиш қиймати республикадаги энг кам иш ҳақи миқдорига боғланди. Жорий йил 15 июлдан республикада иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга, 1 сентябрдан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ойлик маоши ўртача 25 фоизга оширилганини қисман қоплаш лозимлиги, акс ҳолда, ўқув йили якунига келиб, олий таълим муассасалари бюджетида тақчиллик кузатилиши ҳам ҳисобга олингани таъкидланди. Бир нафар талабани ўқитишнинг ўртача харажати 10,5 миллион сўмни ташкил этиб, тўлов-контракт суммаси ўртача 8,7 миллион сўм этиб белгиланди.

    Кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган жиҳат тўлов-шартнома пулининг даромадларга номутаносиблигидир. Сал аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдуқодиров ва Расул Кушербаев тўлов-шартнома пулини камайтириш бўйича ўзига хос таклиф билан чиққан эди.

    — Таклифимизга кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича белгиланган квотадаги 69200 ўриннинг энг юқори бални қўлга киритган биринчи 12 фоизи тўлиқ давлат гранти асосида, кейинги 12 фоизи 45 фоизли тўлов-шартнома асосида, кейинги 12 фоизи 60 фоизли тўлов-шартнома асосида, кейинги 12 фоизи 85 фоизли тўлов-шартнома асосида, қолган 52 фоизи эса тўлиқ (100 фоизли) тўлов-шартнома асосида таълим олсин, — дейди депутатлар. — Натижада ўн мингга яқин талабага тўлов-шартнома суммасини тўлашда икки баробаргача енгиллик яратилади, қўлга киритилган балга нисбатан рағбатлантириш кучаяди. Ва ниҳоят, молиячилар учун энг муҳим бўлгани, амалдагидан тахминан 1,8 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушади. Бу маблағ эвазига ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга ёрдам кўрсатиш ҳам мумкин.

    Иккинчидан, амалдаги тартибга кўра, тўлов-шартнома пули ҳисобидан талабага стипендия тўланади. Агар шартнома пули тўлиқ тўланмаган бўлса, талабага стипендия берилмайди. Ваҳоланки, стипендия талабаларни ижтимоий ҳимоялаш учун белгиланади. Депутатлар тўлов юкини камайтириш учун талабага ёз ойлари стипендия бермасликни, шу ойлар учун белгиланган стипендия миқдоридаги суммани контракт пулидан чегириб ташлашни таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, стипендия амалдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида тўланса, шартнома суммасини 1,7 миллион сўм ёки 5,3 миллион сўмгача қисқартириш имконияти туғилади. Содда қилиб айтганда, талаба бермайди ҳам, олмайди ҳам. Бунда давлат бюджети ҳеч қандай зарар кўрмайди.

    Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Умид Ғафуров Германия, Хитой, Япония ҳамда Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи ва олий таълим олишнинг бир йиллик нархини солиштиради. Масалан, Хитойда ўртача ойлик маош 950 АҚШ доллари бўлиб, олий таълим олиш учун йилига 1500 АҚШ доллари тўланар экан. Юртимизда эса ўртача ойлик 120 АҚШ доллари, тўлов-шартнома пули эса 1055 АҚШ доллари (янги нарх бўйича). Умид Ғафуров олий таълим муассасаларида тўлиқ шартнома асосида ўқишни жорий этиш эвазига шартнома нархини икки бараваргача арзонлаштиришни таклиф қилмоқда. Шунингдек, унинг фикрича, жаҳондаги нуфузли олий таълим муассасаларида бўлгани каби, энг намунали 25 талабага тўлов-шартнома пулини қайтариб олиш имконияти берилса, энг интилувчан ва билимли 5 талаба чет элга малака оширишга юборилса, бу таълим сифати юксалишига хизмат қилади.

    — Айримлар Германия, Япония каби давлатлардаги тартиб билан мамлакатимиз олий таълим муассасаларидаги тўлов-шартнома пулини солиштириш орқали бирёқлама муносабат билдирмоқда, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев. — Чунки Японияда шартнома пули ўртача ойлик иш ҳақи миқдорига яқин бўлса-да, талабаларга стипендия деярли тўланмайди. Мамлакатимизда шартнома пулининг 3,5–7 миллион сўми стипендия тарзида талабага қайтариб берилишини инобатга олиш зарур. Агар бизда ҳам стипендия тўланмайдиган бўлса, шартнома пули 1,5–2 миллион сўмдан ошмайди. Бу ўртача ойлик иш ҳақидан унчалик катта фарқ қилмайди. Яна шуни ҳам инобатга олиш керакки, ҳар йили тўлов-шартнома асосида талабаликка тавсия этилганларнинг 90—95 фоизи ўқишни давом эттиради ҳамда ўқув йили давомида 0,5 фоизгача талаба пулни тўлай олмагани учун ўқишдан четлатилади.

    Ижтимоий тармоқлардаги фикр-мулоҳазаларга асосланиб айтиш мумкинки, олий ўқув юртида ўқишнинг фуқаролар манфаатларига хизмат қиладиган, моддий имкониятларига мос тартибларини ишлаб чиқишни давр талаб этмоқда. Бу борада мутахассислар ва фаол фуқаролар томонидан асосли таклифлар ўртага ташланмоқда. Аммо мутасаддилар негадир жим...

    23.07.2018, 08:30   Изоҳ (0)   46012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Парижда Ўзбекистоннинг Франциядаги илк савдо уйи очилди

    22.07.2018, 21:36

    Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналари ҳудуди кенгайтирилади

    22.07.2018, 21:06

    Қорақалпоғистонда брикет ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    22.07.2018, 18:54

    Фарғоналик фермер тош билан уриб ўлдирилди

    22.07.2018, 18:10

    Халқ банки ва «Сбербанк» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    22.07.2018, 17:46

    Танзила Норбоева Бухорода 70 нафар ишсиз хотин-қиз учун мўлжалланган корхона очилишида иштирок этди

    22.07.2018, 17:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.