Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи комиссия фаолиятини бошлади, дея хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонида кўзда тутилган.
Бунинг учун Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида «Солиқ кодексини биргаликда ёзамиз» махсус веб-саҳифа очилди.
Веб-саҳифа орқали келиб тушадиган таклифлар ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади, муаллифларнинг ўзлари эса ишчи гуруҳга таклиф этилиши мумкин.
Изоҳ (0)