• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда тарбияланувчиларига зўравонлик қилинган махсус мактаб Бош прокуратура ва ХТВ томонидан назоратга олинди

    Самарқанддаги алоҳида сақлаш шароитлари, тарбия ва таълимга муҳтож ўғил болалар учун мўлжалланган 64-ихтисослашган мактаб тарбиячилари ва раҳбарлари тарбиячиларни калтаклаб келмоқда. Бу ҳақда жабрланувчилардан бирининг онаси Муҳаббат Мирзаева «Газета.uz»га маълум қилди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Унинг сўзларига кўра, мактаб ходимлари, директор ва унинг ўринбосари тизимли равишда болаларни калтаклаб, жисмоний ва руҳий босим ўтказиб, дарс ва машғулотлар ўтказмасдан, болаларни оғир жисмоний меҳнатга жалб қилмоқда, ёмон овқатлантириб, тез-тез уларни оч қолдирмоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Ўзбекистонда ягона бўлган ушбу ихтисослашган мактабда оғир хулқ-атворга эга, узоқ муддат ҳисобга турган, хавфли хатти-ҳаракатларни содир этган, бироқ жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етмаган 11−16 ёшдаги вояга етмаган болалар жойлаштирилади. Бу ерга индивидуал профилактик ишлар олиб борилганига қарамасдан ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий ҳаракатларни содир этишда давом этувчи болалар ҳам келтирилади. Вояга етмаганлар ихтисослашган мактабда тузалишга қадар бироқ у йилдан ортиқ муддат бўлади.

    Муҳаббат Мирзаеванинг маълум қилишича, унинг фарзанди Элмурод (2006 йилда туғилган) Тошкентнинг Сергели туманидаги 237-мактабдан Самарқанддаги махсус мактабга тез-тез дарс қолдиргани, ўқув жараёнлари вақтида ўқитувчиларга ҳалал бергани, синфдошлари билан жанжаллашгани ва уришгани учун келтирилган.

    30 март куни жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди ўсмирни болалар учун 64-махсус мактабга юбориш тўғрисида қарор қабул қилади. Суд қарорида Элмурод тўрт йил давомида еттита турли мактабда ўқигани, ўта тажовузкор бўлгани, унинг устидан кўп миқдордаги шикоят ва аризалар тушгани қайд этилади.

    Апрелда мактаб-интернатга ўтказилганидан сўнг бола директор Шуҳрат Садинов ва унинг тунги сменада тарбиячи бўлиб ишловчи жияни Шерзод Очилов томонидан калтакланган, дея тасдиқламоқда Муҳаббат Мирзаева.

    Онанинг тан олишича, ўғлининг хулқ-атвори ҳақиқатдан ҳам оғир, аммо куч ишлатиш йўли билан тарбиялаш нотўғри, деб ҳисоблайди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «Болалар содир бўлган ишлар ҳақида нимадир дейишга қўрқишади, уларни қўрқитишади. Шерзод Очилов ўғлимни бошқа бола билан уришгани учун калтаклаган. Директор унинг юзидаги моматалоқни кўрган, уни ўз хонасига чақирган ва ким урганини сўраган. Ўғлим: ‘Шерзод ака’, — деб жавоб берган. Директор уни уриб, саволни такрорлаган. Ўғлим ҳеч нарсани тушунмасдан яна Шерзод ака, деб жавоб берган. Бу Очиловнинг ўзи кирмагунча давом этган ва: ‘Сени болалар урди, Шерзод ака эмас’, — деган», — дея сўзлаб берди Муҳаббат Мирзаева.

    У кундузги сменадаги тарбиячилардан бири ҳам калтаклаганини билиб олган.

    Maxсус мактабда ўн йилдан ортиқ вақтдан буён ишлаб келаётган тарбиячи Раъно Рўзметова (исм-фамилия суҳбатдошнинг илтимоси билан ўзгартирилди) Элмуроднинг онасининг сўзларини  тасдиқлади.

    «Аввал шундай ҳолатлар бўлиб турарди, лекин бу йили калтаклашлар кўпайди. Исботлаш қийин, видеога олиб бўлмайди, моматалоқларни расмга олиш қолди», — дейди у.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Унинг сўзларига кўра, Элмурод 19 июнда калтакланган. У боладан тилхат олиб, унинг онасига маълум қилган. Шундан сўнг раҳбарият ариза ва Раъно Рўзметованинг суратлари ҳақида билиб қолиб, уни ишдан бўшатишга ҳаракат қилган.

    «Уларга агар мени ишдан бўшатишса, ҳаммасини сўзлаб беришимни айтдим. Мени лавозимда сақлаб қолишди. Аниқроғи, мактаб директори менга тилхат олишга кечиккани, бир ой ўтиб бўлганини ва жавобгарликка тортиб бўлмаслигини айтди», — деди тарбиячи.

    Болалар қўрқиб қолган ва ҳақиқатни айтишдан жуда чўчийди. Комиссия ва ишчи гуруҳлар текширган вақтда улар ҳаммаси яхши, дейишади. Агарда уларни мактабдан олиб чиқиб, мактаб ходимлари, тарбиячи ва раҳбарият иштирокисиз яккама-якка суҳбат қилишса, улар ҳақиқатни сўзлаб беришади, деб ҳисоблайди у.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «Кундузги сменада болаларга 20:00 га қадар қарашади. Шундан кейин биз сменани тунги гуруҳга топширамиз, улар эрталабки 08:00 гача қарашади. Улар болалар билан жуда қўпол муомалада бўлади. Директор ва унинг ‘зам’ларини айтмай қўяқолай, ҳатто психологлар болаларни калтаклашади. Яқинда психологлардан бири болани шланг билан калтаклаган. Унга моматалоқни кўрсатганимда, ҳеч нарса кўрмаяпман, бу шунчаки қуёшда қорайган, деди», — дейди тарбиячи.

    Раъно Рўзметова Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасининг самарасиз ишлашидан ҳам шикоят қилди. Унинг айтишича, мурожаатлар шикоят қилинган инстанцияларга қайта юборилади. «Биз виртуал қабулхонага ёздик, лекин мурожаат яна қайтиб мактабга келди. Директор 20 июль куни йиғилишда учта шикоят олганини маълум қилди. Яна қаерга мурожаат қилишимиз мумкин?» — дея савол берди у.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Мактаб ходимасининг тан олишича, болалар тез-тез бир-бирлари билан уришади, чунки уларнинг кўпчилиги оила тарбиясини олмаган. «Биз уларни қайта тарбиялашимиз керак, бироқ бу уларни уришимиз мумкин, дегани эмас», — дея таъкидлади у.

    Бундан ташқари, тарбиячи болалар оғир жисмоний меҳнатга жалб қилинишини сўзлаб берди. «Мактабнинг бир қисмини буздик. Дастлаб болалар қўлда катта болға билан бетонларни бўлаклади. Энди улар темир ғалвир билан элаб, бетон бўлакларини қумдан ажратаяпти. Қанча чанг ютишди улар?! Кейин темир замбилларда хом ашёни бошқа жойга ташийди кичик гуруҳлар ғиштларни йиғмоқда. Белкуракларнинг дастаси ёғоч ўрнига темирдан», — дея маълум қилди Раъно Рўзметова.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Ихтисослашган мактабнинг собиқ ходими Марат Баратов (исм ва фамилия унинг илтимосига кўра ўзгартирилган) 2008 йилдан буён директор босими билан жорий ариза ёзгунига қадар шу ерда ишлаган. У интернат ходимлари ва раҳбарияти болаларга нисбатан қандай зўравонлик усуллари қўлланилганини сўзлаб берди.

    Унинг таъкидлашича, маъмурият ходимлари, бухгалтердан ташқари, алкоголь ичимликлари истеъмол қилиб, кейин тарбияланувчиларга азоб беришган.

    «Болаларни бокс қопига боғлаб қўйиб, уларни калтаклашган. Мен навоийлик Арслон Асламов ва меҳрибонлик уйидан бўлган етим бола Алексей Хайтуннинг калтакланишига гувоҳ бўлганман. Улар болаларни бепушт қилиш қилиш чов қисмига уришди», — деди у.

    Унинг сўзларига кўра, носвой чеккан болаларни овқатдан сўнг дарҳол ушбу тамаки маҳсулотини ютишга мажбурлашган. «Болалар носвой чекишга мажбур бўлган, улар шунчаки чекишмаган, кечки овқатдан кейин уни чайнаб, кейин ютиб юборишган. Бир марта аввал нос чекмаган навоийлик Шахзод Жамоловга адашиб икки пачка носвойни ютишга мажбурлашган. Куни билан қалтираб чиқди у. Ҳеч ким шифокорга хабар бермади, уларнинг ўзлари ҳуқна ва бошқа усуллар билан даволашди», — деди собиқ ходим.

    Марат Баратов, унинг фикрича болаларни калтаклаган мактаб ходимлари номларини санаб чиқди. Улар: директор Ш. Садинов, ўқув ишлари бўйича мудир У.Шукуров, маънавий ишлар бўйича директор ўринбосари Э.Ворисов, тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Ж.Қўчқоров, катта тарбиячи Зуҳриддин, тунги смена тарбиячиси Ф.Рўзиқулов ва тарбиячи ёрдамчиси Ш. Очилов.

    У санаб ўтилган ходимлар, жумладан омбор мудири И.Нишонова директор Садиновнинг яқин дўстлари ёки қариндошлари эканини маълум қилди.

    Бундан ташқари, Марат Баратов 25 майдан буён мактабда иккинчи тушлик бекор қилиниб, уч марталик овқатланиш режимига ўтганини сўзлаб берди.

    Собиқ ходимнинг тасдиқлашича, болалар ур-калтаклар сабабли болалар тез-тез таълим муассасасидан қочиб кетади. Уларни ортга қайтаришгандан кейин ўз ҳаётига нуқта қўйишга ҳаракат қилади.

    Тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Жасур Қўчқоров телефон орқали мулоқотда барча айтилганларни рад этди. «Ундай бўлмаган. Болалар билан психологлар ишлайди, улар ҳеч қандай жисмоний меҳнатга жалб қилинмаган. Улар фақат машғулот ва тўгаракларга боришади».

    Директор ўринбосари мактабда 110 нафар бола рўйхатдан ўтгани, уларнинг 79 нафари мактабда эканини маълум қилди. «Қолган болалар яхши хулқ-атвори сабабли уйларига таътилга жўнатилди», — деди у.

    Жасур Қўчқоровнинг тасдиқлашича, мактабда болалар ўзаро уришиб, жанжаллашиб туришини тасдиқлади. «Тажовузкор болалар бор, уларни жаҳли чиққан вақтида назорат қилиб бўлмайди, кам таъминланган оилалар ва меҳрибонлик уйларидан болалар бор», — деди у.

    Мактабдан қочган тарбияланувчилардан бири Беҳрузнинг отаси Баҳодир Ҳамдамов «Газета.uz»га ўғли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини маълум қилди. Ҳозир унинг иши Бухоро вилоят прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «У нима бўлганини айтмади. Уни эртага мактабга қайтариб олиб бораман, деганимда паркка қочиб кетди ва у ерда ўзини осишга ҳаракат қилди. Уни милиционерлар ўз вақтида кўриб қолишди. Маълум бўлишича, боламни калтаклашган, у бошида очиқ чандиқ билан келган эди. Бундан ташқари, жуда қўрққан, мактабдан қочгани учун руҳий босим ўтказилган, Самарқанддан Каттақўрғонгача югуриб келган», — дея аниқлик киритди у.

    Яна бир тарбияланувчининг онаси мактабда, унинг фикрича, ҳақиқатдан ҳам зўравонлик ҳолатларига йўл қўйилишини маълум қилди.

    Мухбир уч маротаба мактаб директори Шуҳрат Садинов билан боғланишга ҳаракат қилди, бироқ у қўнғироқларга жавоб бермади.

    Нашрнинг қайд этишича, Айни пайтда вазият Бош прокуратура ва Самарқанд вилоят прокуратураси раҳбариятининг шахсий назоратига олинган, ўрганишлар бошланган. Муҳаббат Мирзаева Бош прокуратурага ташриф буюрган, унга режалаштирилаётган ҳаракатлар бўйича маълумот берилган.

    Халқ таълими вазирлиги эса вазиятни жойида ўрганиш учун ХТВ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳини шакллантирди.

    Муҳаббат Мирзаева шанба куни унинг ўғли Элмуродни директор яна ургани, уни тушунтириш хати ёзишга, хатда тилхатни тарбиячининг босими билан ёзишга мажбур бўлганини ёзишга мажбурлаганини маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, психологлар тарбияланувчилар учун сўровнома тайёрлаб, уларга ҳеч ким урмагани ва яхши овқатлантираётганини кўрсатишга мажбурланган.

    23.07.2018, 14:30   Изоҳ (0)   81685
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига очиқ саволлар. Мутасаддилар нега уларга жавоб беришдан ўзини олиб қочмоқда?

    23.07.2018, 14:16

    Ўзбекистонда Президент ҳузуридаги болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича вакил иш бошлайди

    23.07.2018, 14:02

    Шавкат Мирзиёев: «Коллежни битирган бола ариза ёза олмайди» (видео)

    23.07.2018, 13:50

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан чора кўрмоқда

    23.07.2018, 13:25

    Гидротехника иншоотлари ҳудуди чегарасида объектлар қуриш тақиқланди

    23.07.2018, 12:48

    Facebook’да Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг расмий саҳифаси иш бошлади

    23.07.2018, 12:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.