Туриннинг «Ювентус» жамоаси ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич Европанинг топ клублари эътиборига тушди.
Миралем учун курашга эндиликда «Барселона» ҳам қўшилди, деб ёзмоқда Tuttosport.
Пьянич хизматларига шу кунга қадар ПСЖ, «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари ҳам эҳтиёж сезаётганини маълум бўлиб улгурганди.
«Ювентус» эса клуб етакчисининг трансфер нархини ҳам эълон қилди. Унга кўра туринликлар Миралемнинг трансферидан 100 миллион евро ишлаб олмоқчи.
«Барселона» эса жамоани тарк этган Паулиньо ҳамда Андрес Иньеста ўрнида Пьянични кўрмоқчи.
Изоҳ (0)