Жорий йилнинг 18 август куни Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида Осиё ўйинлари бошланади.
Бу йилги Осиё ўйинларидан илк маротаба ўзбек миллий спорт тури ҳисобланган кураш ҳам ўрин олган. Бунгача Ашхободда бўлиб ўтган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида иштирок этган курашчилар энди Индонезиядаги Осиё ўйинларида ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Осиё ўйинларида ўзбекистонлик курашчилар қуйидаги таркибда иштирок этади:
- Маъруф Ғайбуллоев
- Руслан Бўриев
- Сарвар Шомуродов
- Мусо Собиров
- Шермуҳаммад Жандриев
- Яҳё Имомов
- Муҳсин Ҳисомиддинов
- Нурбек Тўраев
- Гулнор Сулаймонова
- Ойсулув Абдумажидова
- Дилдор Шерметова
- Мухлиса Абдумаликова
- Кумуш Юлдашева
- Дилроза Бозорова
Темурхон Тураев
Бош мураббий: Ризамат Солиев
Мураббий: Дилфуза Раҳматова
Жамоа раҳбари: Аббос Тўйчибоев
Изоҳ (0)