Американинг SpaceX хусусий аэрокосмик компанияси 22 июлга ўтар кечаси Falcon 9 ракетасини муваффақиятли учирди. У орбитага Канаданинг Telstar 19 Vantage коммуникация сунъий йўлдошини олиб чиқиши лозим. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабарида маълум қилинди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Сунъий йўлдош Шимолий ва Жанубий Америкада кенг полосали сигнални узатишга мўлжалланган.
У, шунингдек, Атлантика океанининг шимолий қисмида саёҳат қилувчи авиайўловчиларга Wi-Fi орқали интернетдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Изоҳ (0)