«Ливерпуль»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Европа Чемпионлар Лигаси финалида олган жароҳатидан буткул фориғ бўлди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Юрген Клопп Goal нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Маълумот учун Салоҳ ЕЧЛ финалида «Реал»га қарши ўйинда Серхио Рамос билан тўқнашувда елкасидан жароҳат олганди. Шундан сўнг Муҳаммад Жаҳон Чемпионатида ҳам жароҳат билан ўйин ўтказди.
Эндиликда футболчи жароҳатдан тузалди ва мавсум бошланишига тайёр. Англия премьер-лигасида янги мавсум 10 августда старт олади.
Изоҳ (0)