«Ювентус» клубининг янги мавсум учун чиқарилган абонементларининг барчаси сотилиб кетди.
Сотувнинг дастлабки босқичи 4—18 июль кунлари ўтказилди. Унда аввалги мавсум абонементи эгалари иштирок этди. Улар 95% абонементларни қўлга киритишга эришди. 19 июль куни ўтказилган савдоларда эса қолган абонементлар ҳам сотилди.
Таъкидлаш жоиз, абонементларнинг нархи ўтган йилдагисига нисбатан 30% қимматлашган бўлса-да, савдоларга салбий таъсир кўрсатмади.
Қайд этилишича, «Ювентус» 29 300 дона мавсумий абонемент савдосидан 30 миллион евро ишлаб олди.
Маълумот учун «Ювентус» бироз аввал Криштиану Роналдунинг тақдимотини ўтказганди.
Изоҳ (0)