Visa компанияси билан олиб борилган узоқ муддатли музокаралар натижасида «Uzcard-Visa кобейжинг карталари» лойиҳаси икки томон бир тўхтамга келмагани сабабли тўхтатилишига қарор қилинди. Бу ҳақда Uzcard компаниясининг расмий сайтида маълум қилинди.
«2018 йилнинг 26—27 июль кунлари ушбу лойиҳага тегишли иккала компания вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Учрашув натижалари расмий сайтимизда эълон қилинади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)