Самарқанд вилоятида 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида жиноятлар 40 фоизга, ёки 1245 тага (3111 нафардан 1866 тага) камайди. Бу ҳақда вилоят ИИБ раҳбари А.Тошпўлатов берган маълумотларга таяниб, «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Қасддан одам ўлдириш 39,5 фоизга (43 нафардан 26 нафарга), қасддан оғир тан жароҳати етказиш 27,4 фоизга (62 нафардан 45 нафарга), номусга тегиш 55,5 фоизга (18 нафардан 8 нафарга), безорилик 72,8 фоизга (59 нафардан 16 нафарга), қасддан баданга тан жароҳати етказиш 68,2 фоизга (211 нафардан 67 нафарга) камайган.
Жумладан, қотиллик жиноятлари Паяриқ туманида 50 фоизга, қасддан оғир тан жароҳати етказиш жинояти Қўшрабод туманида 300 фоизга, Самарқанд туманида 100 фоизга, Иштихон туманида 100 фоизга ошган.
Ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари Самарқанд шаҳрида 2 нафарга, Ургут, Тайлоқ ва Каттақўрғон туманларида бир нафарга, Пахтачи туманида 6 нафарга кўпайган.
Изоҳ (0)