Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон ОТМлари рейтингини ишлаб чиқди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Рейтинг ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси ҳамда QS, ARWU, TIME каби йирик рейтинг агентликлари услубларига таянган ҳолда тузилди. Олий таълим муассасалари жами 23 та индикатор асосида баҳоланди.
Март—июнь ойларида 57 та олий таълим муассасаси фаолияти таҳлил қилинди ва тажриба-синов тариқасида рейтинг ишлаб чиқилди.
Натижада кучли 10 таликка қуйидаги олий таълим муассасалари кирди:
1. Ўзбекистон миллий университети;
2. Тошкент давлат шарқшунослик институти;
3. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
4. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти;
5. Самарқанд давлат университети;
6. Тошкент тиббиёт академияси;
7. Тошкент давлат стоматология институти;
8. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
9. Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти;
10. Тошкент ахборот технологиялари университети.
Рейтингда қуйи поғоналарни эгаллаган 10 та олий таълим муассасалари қуйидагилар бўлди:
48. Наманган муҳандислик-технология институти
49. Навоий давлат педагогика институти
50. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
51. Қарши давлат университети
52. Жиззах политехника институти
53. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
54. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
55. Миллий рассомчилик ва дизайн институти
56. Жиззах давлат педагогика институти
57. Қўқон давлат педагогика институти.
Бундан ташқари, ижтимоий-гуманитар, техника, технология, қурилиш, санъат, маданият, спорт ҳамда тиббиёт соҳалари бўйича ҳам рейтинглар шакллантирилди.
Изоҳ (0)