Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳрида чиқиндиларни вақтинча ер остида сақловчи махсус қутилар ўрнатилади, деб хабар беради  «Халқ сўзи».

Фото: Экология қўмитаси

Фото: Экология қўмитаси

Экология қўмитаси маълум қилишича, чиқинди қутисининг ичида 1100 литр ҳажмга эга контейнер жойлашган. Агар қутилардан бири чиқинди билан тўлган бўлса-ю, унга ахлат тўла челак ушлаб олган ҳолда яқинлашсангиз, тўла қутининг қизил чироғи ёниб, ёнидаги контейнерга ўтишингиз ҳақида огоҳлантириш беради.

Фото: Экология қўмитаси

Фото: Экология қўмитаси

Энг қизиғи, ушбу чиқинди қутилари қуёш батареялари ёрдамида ишлайди. Шунингдек, улар жойлашган ҳудудни тасвир олишга мўлжалланган кузатув камералари ҳам ўрнатилган.

Фото: Экология қўмитаси

Фото: Экология қўмитаси

Эслатиб ўтамиз, Термиз шаҳридаги Жайҳун маҳалласида «Bio Texno Eco» масъулияти чекланган жамияти томонидан дастлабки чиқинди йиғиш маркази – «Биошохобча» фойдаланишга топширилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар