• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутат: Коррупция илдиз отган жойда адолатсизлик ва иймонсизлик ҳукмронлик қилади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Ҳамроев Facebook’даги саҳифаси орқали жамиятдаги жирканч иллат – коррупция ва порахўрлик ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб ёзади «Халқ сўзи». Қуйида депутатнинг фикрларини тўлиқ ҳолича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Кулоҳни биласиз: қаландар ва дарвешлар киядиган учли қалпоқ. Ўтмишимизда у билан боғлиқ ажойиб воқеа бор.

    Баҳодир Ялангтўш (Низомиддин Ялангтўшбий оталиқ, 1576—1656 йиллар) Самарқандга бир эмас икки марта (1612 ва 1645 йилларда) ҳоким этиб тайинланган. У салтанат ва Самарқанд халқи олдидаги хизматлари учун «Оталиқ» унвонига («Эл отаси» маъносини англади) сазовор бўлган. Тарихда ҳар қандай ҳоким бундай унвонга лойиқ бўлавермаган.

    Хўш, Баҳодир Ялангтўш қандай хизматлар қилганки, бундай юксак унвонга сазовор бўлган?

    Тарихий манбаларга кўра, моҳир саркарда сифатида душманлар устидан қозонган ғалабалари, салтанат сарҳадларини дахлсиз сақлашдаги хизматлари, Самарқанд музофотини обод, қўрғонини мустаҳкам, элини фаровон этган, азим шаҳардаги яратувчилик ишлари учун Ялангтўшбий «Эл отаси» унвонига лойиқ топилган.

    Таажжубки, ана шундай юксак рутбадаги инсон тун-у кун дарвешлар қалпоғи — кулоҳ кийиб юрар экан. Ўша кезларда Самарқанднинг Регистон майдони теграсида жойлашган бозорни айланишни хуш кўрган ҳоким-у мутлақ Ялангтўшбийни оддий фақир-у фуқаролардан ажратиб бўлмас, чунки эгнидаги коржомаси ҳамин қадар эл қатори бўлар экан.

    ...Бир куни у кишига ҳамроҳ ғазначи ва бир навкар гавжум жойда ҳокимнинг қаландар кулоҳини қора қилиб эргашиб борар эди. Мавсум боши бўлгани учунми, ҳоким қовун сотаётган бир деҳқон йигитнинг олдида тўхтабди. Чоғроқ қовунлардан қўлига олиб, шапатилаб-шапатилаб кўриб, икки донасини ажратибди. Нархини сўраб, савдолашибди. Нарх бичилгач, ҳоким белбоғига илинган ҳамённи пайпасласа, ҳамён бўш эмиш... Ҳоким буни кузатиб турган деҳқонга жилмайибди-да, ёнида эргашиб юрган ғазначига юзланиб, «Ғазнадаги маошимдан ҳақим борми?» деб сўрабди. Ғазначи қўлини кўксига қўйган ҳолда икки букилиб, «Ғазна сизнинг ихтиёрингизда, тақсир» дебди. Ялангтўшбий қошини чимириб, унга қаттиқ тикилганча, «Ғазна билан менинг маошимни адаштирманг!» дебди. Ғазначи гапни тушуниб, «ҳақингиз йўқ» деган ишора берибди-да, мулзам бўлганча, бир қадам тисланиб, жим тураверибди.

    Баҳодир Ялангтўш бошидаги кулоҳини авайлаб ечиб, деҳқон йигитга узатибдида «Шу кулоҳга айирган қовунларимни берасанми?» дебди. Деҳқон кулоҳни қўлига олиб, кўздан кечиргач, «Жуда эски экан-да, тақсир» дебди. Савдога гувоҳ бўлиб турган навкар ҳокимнинг орқасидан туриб, деҳқонга имо-ишора қилар, гоҳ бош бармоғи билан қароргоҳ томонни кўрсатар, гоҳ чопон ёқасини очиб, тўшини яланг қилар эди.

    Ниҳоят деҳқон қаршисида Самарқанд ҳокими Баҳодир Ялангтўш турганини фаҳмлади. «Тақсир, Баҳодир Ялангтўшнинг кулоҳи биз учун табаррук», дея кўзига суртиб, қўнжига тиқибди, ердан қовунларни олиб, ҳокимнинг қўлига тутқазибди...

    Бутун Самарқанд измида бўлган Баҳодир Ялангтўш ғазна у ёқда турсин, ҳатто оддий деҳқондан бир дона қовунни текин олиш, яъни, унинг ҳақига хиёнат қилишни ўзига эп билмаган. Қиссадан ҳисса шуки, халқнинг ҳокимни ҳалол, диёнатли, эл отаси, деб билгани — элнинг ишончини суиистеъмол қилмаганлиги учундир.

    Яна бир муҳим далил борки, айтмасак бўлмас.

    Манбаларда айтилишича, «Тиллакори» мадрасасининг гумбазига етмиш килограммдан зиёд олтин сарфланган. Мадраса гумбазининг нафислиги, наққошлар ишининг мураккаблиги бўйича бу гумбаз «Гўри Амир» мақбараси гумбазидан қолишмайди. Шердор мадрасасининг салобати, гўзаллиги ҳозирга қадар барчани ҳайратга солади.

    Самарқанднинг «Ер юзининг сайқали» бўлишига ҳисса қўшган «Тиллакори» ва «Шердор» мадрасаларини қурдирган шундай буюк шахс, ўзига мўъжазгина мақбара ҳам қурдирмаган.

    Ҳатто, мадрасаларнинг қурилишида ишчиларга гўшт етказиб берган қассоб ўзини Регистонда дафн этишларини сўраганида шу оддий қассобнинг илтимоси вожиб этилган...

    Баҳодир Ялангтўш эса, ўзини Самарқанд шаҳридан ўн икки километр наридаги Даҳбед қишлоғида мозори жойлашган Маҳдуми Аъзам зурриёди бўлмиш, тариқат илми билимдони Ҳожи Рашид Даҳбедийнинг оёқ учига қўйишларини васият қилган.

    Мозор бўсағасини ҳатлаганда қаршингиздаги қабр Самарқанд вилояти ҳокими Низомиддин Ялангтўшбий Оталиқнинг мангу қўним топган маконидир.

    Ўтмишда порахўрлик, яъни коррупция бўлмаган десак, янглишамиз. Албатта, бу иллат инсоният танасига асосан «нафс» кўринишида зулукдек ёпишиб, давлат асосларини емириб, жамият тараққиётига тўсқинлик қилиб келади. Коррупция илдиз отган жойда адолатсизлик, иймонсизлик, қонунга ҳурматсизлик ҳукмронлик қилиб, парокандалик юз бериши тарихдан маълум.

    Инсоният бу иллатнинг пайини қирқиш учун мудом қонунларга таяниб курашиб келмоқда.

    Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан, Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи қонун ҳам «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўлди (2017 йил 3 январ). Ўзбекистонда ушбу қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида Президентнинг 2017 йил 2 февралдаги Қарори ҳамда 2017—2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича «Давлат дастури» қабул қилинди. Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар билан танишиб чиқсангиз, коррупцияга қарши курашиш, унга буткул чек қўйиш учун беихтиёр «Бундан ортиқ яна нима қилиш керак?», деб ўзингизга савол берасиз.

    Аммо кейинги пайтларда халқимиз ва Президентимиз ишонч билдирган айрим амалдорларнинг порахўрлиги билан боғлиқ воқеалар ҳали олдимизда қилинажак ишларимиз кўп эканидан далолат беради. Депутатлар корпуси ҳам мазкур қонун ва Давлат дастури ижросини таъминлаш борасидаги вазифаларни қатъий адо этишда четда турмаслиги, Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари аҳолининг ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатини шакллантиришда жонбозлик кўрсатмоғи лозим.

    Зеро, жамиятда бир нафар порахўр ё коррупция қулига айланган амалдорнинг чиқиши халқнинг давлатга ҳамда раҳбарларга бўлган ишончига жиддий путур етказади. Агар ўша бебурд амалдорнинг кўксида депутат ёки сенатор нишони бўлса – урди худо деяверинг. Бундан мудҳиш манзара бўлмаса керак...

    18.07.2018, 16:50   Изоҳ (0)   18210
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шерободда Matiz олиб беришни ваъда қилган фирибгар аёл қидирилмоқда

    18.07.2018, 16:36

    Абдулазиз Комилов Қатар делегациясини қабул қилди

    18.07.2018, 16:04

    1 августдан аҳолига етказиб бериладиган суюлтирилган газ нархи ошади

    18.07.2018, 15:45

    Қашқадарёда 18 ёшида 4 марта жиноят содир этган йигит 5 йилга қамалди

    18.07.2018, 15:30

    Ўзбекистон Афғонистонга эркин савдо тартибини ўрнатишни таклиф қилмоқда

    18.07.2018, 15:05

    Тошкентда чиқиндиларни ер остида сақловчи илк замонавий чиқиндихона ўрнатилди (фото)

    18.07.2018, 14:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.