• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хитой Фарғона вилоятига йирик миқдорда инвестиция киритади

    Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги делегацияси Хитой халқ республикасида бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Делегация таркибидан Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳокимлари ва уларнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари, соҳа бўйича мутахассислар ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар ўрин олди.

    Дастлаб делегация аъзолари Хитойнинг қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва лойиҳалаш бўйича етакчи давлат корхоналаридан бири бўлган China Building Material Academy’га ташриф буюриб, компаниянинг тарихи, қўлга киритган ютуқлари ва келажакдаги режалари билан яқиндан танишди.

    Beijing Truimph International Engineering Co. Ltd компанияси бош офисида ўтказилган музокаралар натижасида Ўзбекистон туманида цемент ва гипсокартон ишлаб чиқарадиган қўшма корхона барпо этиш бўйича меморандум имзоланди. Шунингдек, Beijing Truimph International Engineering Co. Ltd компанияси билан қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхоналар барпо этиш бўйича келишувга эришилди. Компания томонидан икки томонлама савдо айланмасини ошириш мақсадида Қўқон шаҳрида маҳсулотлар омбори ва логистика маркази барпо этиш истаги билдирилди. Ушбу таклиф Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан маъқулланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Делегация вакиллари Ўзбекистоннинг Хитойдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Б.Саидов ҳамроҳлигида Хубэй провинциясининг Ухань шаҳрига ташриф буюрди. Қурилиш ва автомобиль саноати учун пўлат рулонлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания ҳисобланган Shina Baowu Steel Iron Company’нинг ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

    Шундан сўнг, China Maneco Co. Ltd фармацевтика компанияси билан музокаралар ўтказилди. Компания раҳбариятига Фарғона вилоятида таблеткалар, суспензиялар, инъекциялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ташкил этиш бўйича таклиф берилди. Компания раҳбарияти билан яқин ойлар ичида Фарғона вилоятида ўзаро ҳамкорлик бўйича қўшимча музокаралар олиб боришга келишиб олинди.

    Хитойга сафарнинг иккинчи кунида Westin меҳмонхонасида делегация аъзолари ҳамда Ухань шаҳри ҳокимлиги, савдо-саноат палатаси ва Хубэй провинциясининг 50 нафардан ортиқ тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилди.

    Делегация аъзолари Ухань шаҳри мэри Чжоу Цяньван томонидан расмий қабул қилинди. Фарғона вилояти билан иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Ухань шаҳри ҳокимлиги делегацияси жорий йилнинг сентябрь ойида Фарғонага ташриф буюрадиган бўлди.

    Хубэй провинцияси губернатори Ван Цяодун томонидан ўтказилган расмий қабулда Shanxi Zhongya Building Material Co. Ltd компанияси билан Бешариқ туманида ишга туширилиши режалаштирилаётган Фарғона Yasin қурилиш моллари қўшма корхонасининг цемент ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш борасида музокаралар олиб борилди. Музокаралар сўнгида томонлар келишув меморандумини имзолади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Делегация аъзолари Wuhan Asia-Europe Logistics Co. Ltd компаниясига ҳам ташриф буюрди. Ушбу компания Европа ва Россия мамлакатларига юк етказиб беришга ихтисослашган Хубэй провинциясидаги энг йирик давлат логистика маркази ҳисобланади. Ушбу компания Хубэй–Хоргас–Андижон темир йўли қатновини йўлга қўйган. Компания вакилларига Фарғона вилоятида логистика марказини ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини импорт қилиш бўйича ҳамкорлик таклиф этилди. Жорий йилнинг сентябрь ойида ушбу компания вакиллари ҳам Фарғона вилоятига ташриф буюради.

    Фарғона вилояти делегациясининг Шаньдун провинциясининг Зибо шаҳрига ташрифи давомида ҳам бир қатор янги лойиҳалар бўйича меморандумлар имзоланди. Жумладан, Фарғона шаҳридаги Modern Ceramiks Industries масъулияти чекланган жамияти ва Зибо Herui China корхонасининг олтингугуртни қайта ишлаш орқали сулфар полимер ишлаб чиқариш, WMB Chemical Co. Ltd компаниясининг сулфар углерод ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳамкорликда амалга ошириладиган бўлди. Great Wall Ceramics Co. Ltd ва ZRSC Technology Co. Ltd ўртасида ўтга чидамли ғишт ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этиш, Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган Starke Uzbekistan қўшма корхонаси негизида форфор чинни идишлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Шаффоф Омадли Саноат ва The Urumqi Silk Road Power Trading Co. Ltd корхоналари ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида томонлар сиқилган газ учун баллонлар ҳамда улар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам меморандум имзолади.

    Делегация вакиллари бугун ўз сафарларини якунлашади. Хитой сафари давомида имзоланган ҳужжатлар асосида Фарғона вилоятига катта миқдорда хорижий инвестиция жалб этилиши кутилмоқда.

    17.07.2018, 11:45   Изоҳ (0)   28987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    НАТО саммити Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларини қўллаб-қувватлади

    17.07.2018, 10:18

    Янгийўллик тадбиркор МИБ ходимига 400 доллар пора таклиф қилди

    17.07.2018, 10:05

    Ўзбекистон Олий суди пленуми мажлисида 25 нафар судья қасамёд қилди

    17.07.2018, 09:25

    Ўзбекистонлик 7 нафар мутахассис ўқиш ва тадқиқот учун АҚШга йўл олди

    17.07.2018, 08:45

    UzReport телеканали тез кунда ёш спорт шарҳловчилари учун кўрик-танлов эълон қилади

    17.07.2018, 08:24

    Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш юзасидан Президент қарори қабул қилинди

    16.07.2018, 23:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёзги таътилдан кейин бола тез-тез касал бўлса: фарзандлар иммунитетини ошириш сирлари

    Фарзанд | 15 август, 18:20

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.