Фарғонада уй эгасидан электр энергияси истеъмолидан вужудга келган қарздорликни бартараф этиш учун 2 850 000 сўм пул олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган назоратчига суд ҳукми билан жазо тайинланди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман суди «Дарё»га хабар берди.
А.Э. туман электр таъминоти корхонасида Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда ишловчи муҳандис вазифасида ишлаган. А.Э. туманнинг Қўқонбой қишлоғида истиқомат қиладиган фуқародан электр истеъмолидан бўлган қарздорликни бартараф этиш учун 2 850 000 сўм пул олган. Бироқ бу пулларни корхона ғазнасига топширмасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, А.Э. бир кишидан 352 000 сўм, яна бошқа кишидан 100 000 сўм пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
А.Э.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан жазо тайинланди.
Изоҳ (0)