Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги деҳқон бозорида 15 июль куни юз берган можаро ўлим билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошармаси хабар берди.
Жиззах шаҳрида яшовчи Д. Ю. бозор ичидаги ошхонада ўзаро жанжал туфайли маст ҳолда бўлган О.Р.нинг кўкрак қисмига кабоб сихини санчиб, жароҳат етказди.
О.Р. касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳаётдан кўз юмди. Д.Ю. қўлга олинган.
Изоҳ (0)