Россия президенти Владимир Путин Хелсинкида АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича икки мамлакат муносабатлари ҳақида гапирар экан, совуқ уруш аллақачон тугаганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Совуқ уруш аллақачон тугаган, икки мамлакатнинг ўткир ғоявий қарама-қаршилиги узоқ тарихда қолди, дунёдаги вазият тубдан ўзгарди», — деб таъкидлаган Владимир Путин якуний матбуот анжумани чоғида.
Изоҳ (0)