Ўзбекистонлик профессионал енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги 14-жангини қачон ва қаерда ўтказиши аниқ бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини 19 август куни Москва шаҳрида ўтказади. Жангда боксчи WBA International камарини ҳимоя қилади. Рақиб эса ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 13 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 12 тасида эса у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.
Изоҳ (0)