Кеча, 15 июль куни Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров америкалик боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга чиқиб, ўзининг профессионал боксдаги 5 ғалабасини тантана қилди. МОҚ матбуот хизмати жангдан сўнг боксчи билан суҳбатлашди.
«Биринчи навбатда менга мухлислик қилган ва қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтаман. Сизларнинг қўллашингиз мен учун жуда муҳим, айниқса мана шундай кучли рақибга қарши ригга чиққанимда. Жанг қийин бўлди. Аммо менга жуда ёқди. Рақиб тажрибали, баланд бўйли ва яхши тайёргарликка эга эди. Бундай боксчига қарши рингга чиқиш ва уни мағлуб этиш кишини янада руҳлантиради, қолаверса, улкан тажриба тақдим этади. Мураббийларим билан жангга режа ишлаб чиққандик. Кўрсатмаларни тўлиқ бажара олдим ва ғалаба қозондим», – деди Фазлиддин.
Изоҳ (0)