Ўзбекистонда ахборотлаштириш ва алоқа соҳаси ходимларининг ойлиги энг тез суръатларда ортмоқда. Бу ҳақда Статистика қўмитасига таяниб, Spot хабар берди.
2018 йилнинг биринчи ярмида мазкур соҳа ходимларининг ўртача иш ҳақида 3,03 миллион сўмни ташкил қилди. Ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда ўсиш суръати 32,9 фоизга тенг.Кейинги ўринда саноат соҳаси вакиллари. Уларнинг ўртача иш ҳақи 2,4 миллион сўмни ташкил қилади. Ўсиш суръати — 30,2 фоиз. Қурилиш соҳаси вакилларининг ўртача маоши 1,9 миллион сўмга тенг бўлиб, ўтган йилгига нисбатан 26,4 фоига ортган.Ойликларнинг ортиши бўйича энг паст кўрсаткичлар савдо (11,7 фоиз), таълим (15,2 фоиз), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида (16,8 фоиз) қайд этилган.
Изоҳ (0)