Бугун, 15 июль санасида футбол бўйича Россия майдонларида 1 ойдан бери давом этаётган 2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг финал баҳси ўтказилади.
Финал учрашувида Жаҳон чемпионлиги учун Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари кураш олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. Учрашувга Москвадаги «Лужники» стадиони мезбонлик қилади.
Учрашувни аргентиналик Нестор Питана бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.
Унга қанотларда ҳамюртлари Эрнан Майдана ҳамда Хуан Белатти ёрдам беради. Шунингдек, нидерландиялик Бьорн Куйперс тўртинчи ҳакам, Эрвин Зеинстра эса учрашув захира ҳаками ассистенти этиб тайинланган.
Мазкур ўйин Питана учун ЖЧ—2018 даги бешинчиси бўлса, мундиаллар тарихидаги умумий тўққизинчи беллашувига айланади. Маълумот учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳисобида эса 11 та учрашув бор. У бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади.
Жаҳон Чемпионати
Финал
15 июль, якшанба
Изоҳ (0)