Италиянинг «Наполи» жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиньо «Челси» клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда лондонликлар матбуот хизмати хабар берди.
Италия терма жамоасининг 26 ёшли аъзоси «Челси» билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Жоржиньо 5-рақам остида тўп тепади.
Футболчининг трансфери учун «Наполи»га 57 миллион евро тўланган. Шунингдек, неаполликлар Жоржиньонинг натижаларига қараб 8 миллион евро бонусга эга бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)